Серхио Рамос фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин
Испаниялик ҳимоячининг вакиллари аллақачон «россонерилар» раҳбарияти билан боғланган.
ФОТО: Getty Images
«Монтеррей» клубининг испаниялик ҳимоячиси Серхио Рамос фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Milan News хабар бермоқда.
Футболчи 2025 йил охирида Мексика клубини тарк этади, бироқ у ҳозирча фаолиятини якунлаш ниятида эмас.
Рамоснинг асосий мақсади — 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашиш. Манбага кўра, футболчи вакиллари аллақачон «россонерилар» раҳбарияти билан унинг эҳтимолий трансфери юзасидан суҳбатлашган.
Жорий мавсумда тажрибали ҳимоячи клуб сафида 15 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди. Апертура якунларига кўра, «Монтеррей» 31 очко билан Мексика чемпионати жадвалида бешинчи ўринни эгаллади ва ҳозирда плей-офф босқичида иштирок этмоқда. Мусобақа ярим финалида «Монтеррей» «Толука»га қарши майдонга тушади.
Насрулло Каримов
Журналист