locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сергей Ташуев: «Бундай ўйин ҳаммага фойдали»

“Андижон” ҳамда Россиянинг “Енисей” (1:1) жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин рақиб жамоа бош мураббийи Сергей Ташуев “Андижон” матбуот хизмати учун фикрларини билдириб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сергей Ташуев: «Бундай ўйин ҳаммага фойдали»
photo: Andijon fk

“Андижон” ҳамда Россиянинг “Енисей” (1:1) жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин рақиб жамоа бош мураббийи Сергей Ташуев “Андижон” матбуот хизмати учун фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Яхши спарринг. Рақиб таркибида маҳаллий ва хорижлик футболчилар борлиги ўйиннинг қизғин ўтишига сабаб бўлди.

- Бир сўз билан айтганда, “Андижон” сизда қандай таассурот қолдира олди?

- Юқорида айтганимдек, таркиб яхши ва шунга мос равишда баҳсимиз анча қизғин кечди. Аммо футболда ўсишнинг чегараси бўлмайди. Шунақа назорат беллашувлари орқали мураббийлар қайси жиҳатларга урғу беришни билиб олишади.

- Ўйиндан кўнглингиз тўлдими?

- Умумий маънода сўраяпсизми ё жамоамнинг ўйини тўғрисидами?

- Умумий маънода...

- Албатта, кўнглим тўлди. Қизиқарли ва курашларга бой тўқнашув гувоҳига айландик. Бундай ўйин ҳаммага фойдали. Бинобарин, таркибдаги ёш футболчилар учун роса асқотади.

- Жамоамиздаги қайси футболчилар сизда яхши таассурот қолдира олишди?

- Ўйинчиларингизнинг исм-шарифларини билмайман. Менга кўпроқ ҳужум чизиғининг ўнг қанотидаги футболчингиз маъқул келди. Аммо, ростини айтсам, беллашув давомида бутун эътиборим шогирдларимда бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг