locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сергей Лушан: \"Натижаларга ва жадвалга кузда қараймиз\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сергей Лушан: "Натижаларга ва жадвалга кузда қараймиз"
PHOTO: Telegram

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

"Лочинлар" устози одатдагидек ўз сўзини ўйин ҳақидаги гаплар билан бошлади.

- "Сурхон"ни ғалаба билан табриклайман. Ёмон ўйин кўрсатдик, деб ўйламайман. Рақибимизнинг ғалабаси ҳаққоний бўлди, деб ўйлайман. Эҳтимол, учрашув дуранг билан тугаганида адолатли бўлмасди.

- Ўзгаришлардан сўнг ҳам "Навбаҳор" ёмон ўйин кўрсатмаётгани йўқ. Жамоа ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Бугун биз рақибга етарли даражада қаршилик кўрсата олмадик. Ишонч кўринмаяпти, биз бундай ўйин қуряётганимиз йўқ эди. Ҳали олдинда беллашувлар бор, тўғри ишлашга ҳаракат қиламиз. Футболда ҳар бир жамоада шунча ҳолат бўлиб туради. Натижаларга ва жадвалга кузда қараймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг