locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сергей Лушан: \"Кубок баҳслари доим ўзгача кечади\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сергей Лушан: "Кубок баҳслари доим ўзгача кечади"
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор" (1:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. "Лочинлар" устози одатдагидек ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Жуда асабий учрашув гувоҳига айландик. Биринчи бўлим биз учун унчалик ўхшамади. Танаффусдан кейин эса ўйин услубимизни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Ҳар тўртинчи кун майдонга тушиш оғир бўляпти. Кубок баҳслари доим ўзгача кечади. Бунда футболчиларга алоҳида мотивация керак.

Ёшларни синаб кўряпмиз, улар ҳам ўзларини кўрсатишга интилишяпти. Баъзан имкониятлардан фойдалана олмаяпмиз. Машғулотларда бунинг устида ишлашда давом этамиз. Яна уч кундан сўнг биринчи давранинг охирги баҳсини ўтказамиз. Энди "Пахтакор" билан бўладиган ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- "Хоразм"дан шундай қаршилик кутганмидингиз?
- Бугун рақиб мезбон мақомида тўп тепди ва бу доим устунлик беради. "Хоразм" менда илиқ тассурот қолдирди, улар футбол ўйнашга ҳаракат қилишди. Фақат рақиб жамоа вазиятлардан фойдалана олмади, биз эса учта гол уриш

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг