locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сергей Лущан: \"Кўпчилик ўзича маслаҳатлар беради, лекин ҳеч ким қўлига секундомер ва ҳуштакни олиб машғулотлар ўтказмайди\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сергей Лущан: "Кўпчилик ўзича маслаҳар беради, лекин ҳеч ким қўлига секундомер ва ҳуштакни олиб машғулотлар ўтказмайди"
PHOTO: Telegram

Водий дербисидан кейинги матбуот анжуманида “Навбаҳор” бош мураббийи Сергей Лущан иштирок этди:

"Менимча, бугунги учрашувга ортиқча изоҳнинг ҳожати йўқ. Ўйин томошабоп, дербига хос, эмоцияларга бой тарзда кечди. Ҳар икки жамоада ҳам хатолар юзага келди. Ўз имкониятидан самарали тарзда фойдалана олган жамоа ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Бу ерда ортиқча гапнинг кераги йўқ.

Алмаштиришларни амалга оширишдан мақсадимиз, қанотларни кучайтириш эди. Бўиси, қанотлардан уч марта дарвозамизга хавф солинди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўз имкониятлари даражасида ўйин намойиш эта олмаганликлари уларнинг ёмон ўйинчилар эканлигини англатмайди. Ўша йигитлар аввалги баҳсда асосий таркибда майдонга тушиб, энг яхши футболчилар бўлишганди. Захирадан майдонга тушадиган ўйинчиларнинг қандай фойда келтиришларини олдиндан тахмин қилиб бўлмайди. Менимча, таркибимиздаги футболчиларнинг барчалари маҳоратили ўйинчилар ҳисобланишади. Уларнинг барчаларига ўйнаш учун имконият бериш керак.


Биз мазкур ўйиннинг 65-дақиқасидан бошлаб, темпни йўқотдик. Шу боис, жамоага “янги қон” зарур эди. Захирадан майдонга тушган йигитлар ўз имкониятлари даражасида ўйин намойиш эта олишмаган бўлсаларда, рақиб томонидан урилган голларда уларнинг айблари йўқ. Ўз жарима майдончамиз ичида иккита қўпол хатога йўл қўйиб, ўзимизга ўзимиз голлар олиб келдик. Биз майдондаги вазиятдан келиб чиқиб, ўйинда ўзгартиришлар қилишга ҳаракат қиламиз. Бу эса айрим пайтларда самара келтирса, баъзи вақтларда ўзини оқламайди. “Навбаҳор”да иккинчи мавсум фаолият юритаётган бўлсам, кўпчилик ўзича мутахассис сифатида маслаҳатлар беради. Лекин ҳеч ким қўлига секундомер ва ҳуштакни олган ҳолда, машғулотлар ўтказмайди. Шунинг учун ҳар хил фикрларга хотиржам ҳолда ёндашаман",-дейди мутахассис

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг