locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сербия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Унинг охирги иш жойи Испаниянинг "Реал Овьедо" клуби бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сербия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
ФОТО: Getty images

Велько Паунович расман Сербия терма жамоасининг янги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда Сербия футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унинг охирги иш жойи Испаниянинг "Реал Овьедо" клуби бўлган. Сербиялик мураббий бу клубни узоқ йиллар давомида илк бор Сегундадан Примерага олиб чиқди.

Ноябрь ойида Сербия терма жамоасини жаҳон чемпионати саралашининг энг муҳим ўйинлари кутмоқда.

Хусусан, 13 ноябрь куни Англия меҳмони бўлса, 16 ноябрь куни ўз майдонида латвияликлар билан ўйнайди. Ҳозирда серблар саралаш гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди ва 10 очкога эга.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг