locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сербия Суперлигасида мураббий ўйин вақтида вафот этди

У ўйин вақтида ҳушидан кетган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сербия Суперлигасида мураббий ўйин вақтида вафот этди
ФОТО: Getty images

3 ноябрь куни Сербиянинг “Раднички 1923” жамоаси бош мураббийи, 44 ёшли босниялик мутахассис Младен Жижович миллий чемпионат доирасидаги “Младост Лучани”га қарши ўйин давомида юрак хуружидан вафот этди.

Маълум бўлишича, Сербия Суперлигасининг 14-тур “Раднички 1923” ва “Младост Лучани” учрашувининг 21-дақиқасида Младен Жижович ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва захира ўриндиғи ёнида ҳушини йўқотган.

Унга дарҳол тиббий ёрдам кўрсатилган, тез ёрдам машинаси майдонга кириб келиб, мураббийни шифохонага олиб кетаётган пайтда Жижович вафот этган.

Жижович жорий йилнинг 23 октябрь кунидан “Раднички 1923” жамоасини бошқара бошлаган ва унинг қўл остида жамоа атиги икки учрашув ўтказишга улгурганди. Улардан бири ғалаба ва бири эса мағлубият билан якунланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг