Сербия бош мураббийни истеъфога чиқарди
Бу мағлубиятдан сўнг Сербия термаси ЖЧ-2026га чиқа олмаслик хавфи остида турибди.
ФОТО: Getty images
Сербия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш доирасида ўз майдонида Албанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ушбу мағлубиятдан кейин сербияликлар бош мураббийи Драган Стойкович истеъфога чиқарилди.
Бу мағлубиятдан сўнг Сербия термаси ЖЧ-2026га чиқа олмаслик хавфи остида турибди. Терма ўтган 5 ўйинда 7 очко жамғариб, 2-ўриндаги Албаниядан 4 очкога ортда қолган ҳолда K гуруҳида 3-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Стойкович 2021 йилнинг мартида Сербия термаси бошқарувини қўлига олганди. Шу даврдан буён унинг қўл остида Сербия термаси 55 ўйинда қатнашиб, 26 ғалаба, 14 дуранг ва 15 мағлубият қайд этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист