locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сэр Алекс Фергюсон «Юнайтед»ни тарк этганига роппа-роса ўн икки йил бўлди

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Сэр Алекс Фергюсон «Юнайтед»ни тарк этганига роппа-роса ўн икки йил бўлди
Photo: gettyimages

Айни дақиқаларда Англиядаги “Олд Траффорд” ўйингоҳида Европа лигаси ярим финал жавоб учрашувлари доирасидаги “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Атлетик Бильбао” қарама-қаршилиги бўлиб ўтмоқда.

Жамоанинг афсонавий мураббийи Сэр Алекс Фергюсон ҳар доимгидек учрашувни стадионнинг ўзида тўғридан-тўғри томоша қилмоқда.

Қизиғи шундаки, Сэр Алекснинг “Юнайтед”дан кетганига роппа-роса ўн икки йил бўлди. Буюк мураббий “Манчестер Юнайтед”даги 26 йиллик фаолиятидан кейин, 2013 йил 8 май санасида футбол мураббийлиги билан хайрлашишини эълон қилган эди.

Фергюсон 1500 ўйин ўтказган бўлса, шулардан 895 тасини ғалаба билан якунлаган. “Босс” қўл остида “қизил иблислар” 38 та турли хил кубокларни қўлга киритган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг