Сенегал Жаҳон чемпионатлари тарихида Африка рекордини ўрнатди
Африка жамоаси плей-офф босқичига йўлланма олди.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Сенегал терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 3-турида Ироқни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатлари тарихида Африка жамоалари орасида янги рекорд қайд этди.
Маълумотларга кўра, бунгача ҳеч бир Африка терма жамоаси мундиалнинг финал босқичи ўйинларида битта учрашувда тўрттадан кўп гол ура олмаганди.
Аввалги рекорд Марокаш терма жамоасига тегишли эди. Марокаш ЖЧ-2026да Гаитини 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди.
Сенегал эса Ироқ дарвозасига бешта гол уриб, ушбу кўрсаткични янгилади. Ғалабадан сўнг Сенегал I гуруҳида 3 очко билан учинчи ўринни эгаллади. Ироқ эса учта ўйинда ҳам очко ололмай, гуруҳни сўнгги поғонада якунлади.