locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сенегал финалда Марокашни мағлуб этиб, Африка Миллатлар Кубоги соҳибига айланди

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Диас пеналтидан фойдалана олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Африка Миллатлар Кубоги финал учрашуви Сенегал ва Марокаш терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ўйин Марокашнинг Рабат шаҳридаги «Шаҳзода Мула Абдулла» стадионида ташкил этилди. Учрашув Сенегал терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди — 0:0, қўшимча бўлимларда 1:0.

Асосий вақтнинг 90+24-дақиқасида Марокаш ҳужумчиси Браим Диас пеналтидан фойдалана олмади. Қўшимча бўлимларнинг 94-дақиқасида эса Сенегал яримҳимоячиси Пап Гейе ҳисобни очиб, жамоасига чемпионликни тақдим этди.

Яримфинал босқичида Сенегал терма жамоаси Мисрни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Ўша учрашувдаги ягона гол муаллифи Садио Мане бўлди. Марокаш эса яримфиналда Нигерия билан ўйинда асосий ва қўшимча вақтни 0:0 ҳисобида якунлаб, пеналтилар сериясида 4:2 ҳисобида устун келди.

Африка Миллатлар Кубоги. Финал

Сенегал — Марокаш 0:0 (қўшимча бўлим, 1:0)

Гол: Гейе (94).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг