Семеньо: «Манчестер Сити» ҳозир бўлиши керак бўлган жойда»
«Шаҳарликлар» АПЛда 15 очко тўплаган ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Сити» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Антуан Семеньо жамоасининг Англия Премьер-лигасидаги оралиқ пешқадамлиги ҳақида фикр билдирди.
«Янги мураббий билан бирга унчалик кўп вақт ўтказганимиз йўқ, аммо ишлар аллақачон яхши кетмоқда. Жамоа ғалаба қозоняпти ва ривожланяпти. Барча футболчилар ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Ҳозир «Манчестер Сити» бўлиши керак бўлган жойда турибди. Биз хотиржамликка берилмоқчи эмасмиз, чунки олдинда ҳали узоқ йўл бор. Ғалаба қозонишда давом этишни истаймиз», — деди футболчи Mirror нашрига.
«Манчестер Сити» АПЛда 15 очко тўплаган ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа иккинчи ўриндаги «Арсенал»дан уч очкога олдинда.