locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Семеньо — «Ман Сити» футболчиси (Романо)

Ганалық футболчи фаолиятини «шаҳарликлар» сафида давом эттиради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Семеньо — «Ман Сити» футболчиси (Романо)
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» «Борнмут» вингери Антуан Семеньо трансфери расман якунланди. Бу ҳақда ишончли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, трансфер суммаси 75 миллион евро (тахминан 65 млн фунт)ни ташкил этади. Семеньо 8 январ, пайшанба куни тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг узоқ муддатли шартнома имзолайди.

Қайд этилишича, ганалик футболчи АПЛнинг тўртта клубидан келган таклифни рад этган ва айнан «Манчестер Сити»ни танлаган. Бунга асосий сабаб — Хосеп Гвардиола қўл остида ўйнаш истаги бўлган.

Жорий мавсумда 25 ёшли Семеньо АПЛда 19 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 3 та голли узатма билан ажралиб турди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг