locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Семеньо Гана терма жамоасига ёрдам бера олмайди

26 ёшли футболчи тўпиғидаги шиш сабаб сафдан чиққан.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Семеньо Гана терма жамоасига ёрдам бера олмайди
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити» вингери Антуан Семеньо соғлиғи билан боғлиқ муаммо сабаб Гана терма жамоасининг яқиндаги ўйинларини ўтказиб юборади. Бу ҳақда 3NewsGH хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 26 ёшли футболчи тўпиғидаги шиш сабаб сафдан чиққан. Шу боис у Африка Миллатлар кубоги-2027 саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги учрашувларда Гана терма жамоасига ёрдам бера олмайди.

Семеньо жорий мавсумда барча турнирлар доирасида еттита баҳсда майдонга тушиб, икки гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Қизиғи, вингер ушбу учрашувларнинг барчасида асосий таркибдан жой олган. У фақат бир марта ўйин давомида захирага олинган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг