Семеньо Англия кубоги тарихидан жой олди
Антуан Семеньо “Манчестер Сити” сафида Англия Кубоги финалида “Челси”га қарши ўйинда (1:0) ғалаба голини киритиб, турнир тарихидан жой олди.
Ганалик футболчи Англия Кубоги финалида гол урган илк Гана вакилига айланди. Шунингдек, у аввалроқ 2025/2026 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар қаторига киритилган эди.
“Манчестер Сити” жорий мавсумдаги иккинчи трофейини қўлга киритди. Бундан олдин Пеп Гвардиола жамоаси Англия Лига Кубогида ҳам ғалаба қозониб, финалда “Арсенал”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Шу тариқа, “Манчестер Сити” бир мавсум доирасида Англия Кубоги ва Лига Кубогида барча ўйинларда ғалаба қозонган илк клуб сифатида тарихга кирди. Айни пайтда манчестерликлар ҳисобида 8 та Англия Кубоги ва 9 та Лига Кубоги мавжуд.