locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Селтик» жинсий зўравонлик қурбонига компенсация тўлади

Ушбу ҳолат 1989 йилда содир бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Глазго шаҳрининг «Селтик» клуби жинсий зўравонликдан жабрланган шахсга беш хонали сондаги (ўн минглаб фунт стерлинг) товон пули тўлади. Даъво қўзғатилганидан атиги бир ой ўтиб, низо ўзаро келишув билан якунланди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

Юридик сабабларга кўра исми ошкор этилмаган эркак судга мурожаат қилиб, 1989 йилда «Селтик»нинг болалар жамоасида ишлаган Фрэнк Керни томонидан зўравонлик қурбони бўлганини маълум қилган. Дастлаб клуб бу ишга алоқадорлигини инкор этган бўлса-да, якунда судгача бўлган келишувга ва компенсация тўлашга рози бўлди.

Ҳозирда 90 ёшда бўлган Керни 1980 йилларда ёш футболчиларга нисбатан содир этилган 9 та зўравонлик ҳолати бўйича айбдор деб топилган эди. 2019 йил февраль ойида у тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, содир бўлган воқеа унда умрбод уят ҳиссини қолдирган. Шунингдек, у ўша вақтда клубнинг бир неча вакиллари унинг шикоятларини эътиборсиз қолдирганини таъкидлади.

Иш ҳужжатларига кўра, Керни томонидан содир этилган зўравонлик 1989 йилда юз берган. Бундан ташқари, ўтган йили 24 нафар жабрланувчи томонидан «Селтик»га нисбатан қўзғатилган оммавий даъво жами 1 миллион фунт стерлингдан ортиқ компенсация тўланиши билан якунланган эди.

Аввалроқ, «Селтик» раҳбарияти болалар клуби билан алоқаси йўқлигини важ қилиб, уни «алоҳида ташкилот» деб атап келаётган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг