«Селтик» собиқ «Ливерпул» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
Клуб раҳбарияти бу трансфер орқали жамоани кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпул»нинг собиқ яримҳимоячиси, ҳозирда Австриянинг «Залсбург» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Бобби Кларк фаолиятини «Селтик»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, трансфер суммаси 7 миллион евро атрофида бўлади. «Селтик» ўтган йили ҳам Кларкка қизиқиш билдирган, бу сафар эса футболчи клубнинг қишдаги биринчи хариди бўлиши кутилмоқда.
Ёзги трансферлар ойнасидаги сусткашлик учун танқид остида қолган «Селтик» раҳбарияти бу трансфер орқали жамоани кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Маълумот учун, 20 ёшли яримҳимоячи ҳозирда ижара асосида «Дерби Каунти» сафида тўп сурмоқда. У жорий мавсум 10 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилди.
Насрулло Каримов
Журналист