«Селтик» Роберто Мартинесни бош мураббий этиб тайинламоқчи
«Селтик» Шотландия чемпионати турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес клублар бўйича фаолиятига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, мутахассисни «Селтик» бош мураббий сифатида тайинлашни истамоқда. Глазго клуби тажрибали мутахассисни таклиф қилиш борасида ўйламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мартинес 2023 йилдан бери Португалия миллий терма жамоасини бошқариб келмоқда. Клублар миқёсида у «Суонси», «Уиган» ва «Эвертон»да ишлаган.
Маълумот ўрнида, «Селтик» Шотландия чемпионати турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. Жамоа ҳозирда 54 очко тўплаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист