«Селтик» Нансини истеъфога чиқарди
Франциялик мутахассис Глазго клубини саккизта ўйинда бошқарди.
ФОТО: Getty images
"Селтик" бош мураббийсиз қолди. Клуб Вилфрид Нанси билан келишувни бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Франциялик мутахассис Глазго клубини саккизта ўйинда бошқарди. Шундан олтитасида мағлуб бўлди.
Шу муносабат билан "Селтик" раҳбарияти мутахассис билан хайрлашишга қарор қилди.
"Клуб Вильфридга саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдиради ва унга ҳамда унинг оиласига келажакда энг яхши тилакларни билдиради," - дейилади клуб расмий баёнотида.
Ортда қолган 20 турдан сўнг "Селтик" 38 очко билан Шотландия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист