locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Селтик» «Манчестер Сити» ҳимоячисини ижарага олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Селтик» «Манчестер Сити» ҳимоячисини ижарага олди
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Жаҳмай Симпсон-Пюзи фаолиятини “Селтик”да давом эттиради. Бу ҳақда Шотландия клуби матбуот хизмати расман эълон қилди.

Манбага кўра, томонлар ўртасида бир мавсумга мўлжалланган ижара шартномаси имзоланган.

19 ёшли футболчи “Манчестер Сити” тарбияланувчиси ҳисобланади. У Пеп Гвардиола қўл остида икки марта Премьер-лигада ва яна икки марта Чемпионлар лигасида ўйнаган.

Эндиликда Симпсон-Пюзи “Селтик” сафида 4-рақам остида ҳаракат қилади. Унинг Transfermarkt’даги нархи 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг