«Селтик» Брендан Роджерсни истеъфога чиқарди
Бу мутахассис 2023 йилдан бери Глазго клубига мураббийлик қилиб келаётганди.
ФОТО: Getty images
Брендан Роджерс “Селтик” бош мураббийлигидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Айни вақтда жамоа Шотландия Премьер-лигасида иккинчи ўринда турибди ва пешқадам “Хартс”дан 8 очкога ортда қолмоқда.
"Бренданнинг “Селтик”даги икки муваффақиятли даври юқори баҳоланади. Клуб унга миннатдорчилик билдиради ва келажакда энг яхши тилаклар тилайди.
Янги бош мураббийни тайинлаш бўйича қарор ҳозирда қабул қилинмоқда ва клуб мухлисларни имкон қадар тезроқ хабардор қилади”, — дейилади клуб баёнотида.
Бу мутахассис 2023 йилдан бери Глазго клубига мураббийлик қилиб келаётганди. У жамоани 2016 йилдан 2019 йилгача ҳам бошқарган.
Маълумот учун, Брендан Англияда “Лестер” ва “Ливерпуль” жамоаларида ҳам ишлаган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист