«Сельта» Борха Иглесиасни сотиб олди
Фото: Getty Images
Борха Иглесиас “Сельта” футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Манбага кўра, Виго клуби 32 ёшли ҳужумчини «Бетис»дан сотиб олди ва у билан 2 йиллик шартнома имзолади. Келишувни яна бир йилга узайтириш мумкин.
Испаниялик футболчининг трансфер қиймати 2 миллион еврони ташкил этган.
Иглесиас ўтган мавсумни айнан “Сельта”да ижарада ўтказиб, Ла Лигада 37 ўйинда майдонга тушган ҳамда 11 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Баҳром Бобонов
Редактор