«Сельта» Аспас билан шартномани узайтирди
38 ёшли футболчининг янги битими 2030 йилгача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
«Сельта» ҳужумчиси Яго Аспас клуб билан янги меҳнат шартномасини имзолади. Бу ҳақда Виго клуби матбуот хизмати хабар берди.
38 ёшли футболчининг янги битими 2030 йилгача мўлжалланган. Келишувга кўра, Аспас кейинги мавсумни футболчи сифатида ўтказади, шундан сўнг клуб тизимида лавозимга эга бўлади.
Клуб афсонаси ҳисобланган ҳужумчи «Сельта» сафида 571 та баҳсда майдонга тушиб, 222 та гол ва 90 та ассист қайд этган.
Маълумот учун, Ла Лиганинг сўнгги тури олдидан «Сельта» 51 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда. Жамоа 23 май куни ўз майдонида «Севиля»ни қабул қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист