locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сельта» Алтай Байиндирни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади

Шартномага Байиндирни 4 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи ҳам киритилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Алтай Байиндир фаолиятини Испаниянинг «Сельта» клубида давом эттириши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, 28 ёшли турк дарвозабонига Испанияга бориб, тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун рухсат берилган. Томонлар мавсум охиригача ижара бўйича келишувга эришган.

«Сельта» футболчининг маошини тўлиқ тўлаб беради. Шартномага Байиндирни 4 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи ҳам киритилади. Ушбу сумма дарвозабон ўтказадиган учрашувлар сонига қараб ўзгариши мумкин.

Байиндир 2023 йилда «Фенербахче»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтиб, клуб тарихи бўйича илк турк футболчисига айланганди. У инглиз жамоаси сафида жами 17 та учрашув ўтказган, бироқ асосий таркибдан мустаҳкам ўрин эгаллай олмади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг