locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Селекция ишларимиз давом этади. Февралда ҳам Суперлига, Про лига ва қўшни мамлакат жамоаларига қарши ўйнаймиз», — Аббос Эргашев

«Гулистон» футбол клуби бош мураббийи Аббос Эргашев январ ойидаги йиғин, селекция ишлари ва февралдаги режалар борасида ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Селекция ишларимиз давом этади. Февралда ҳам Суперлига, Про лига ва қўшни мамлакат жамоаларига қарши ўйнаймиз», — Аббос Эргашев
photo: Guliston FK

«Гулистон» футбол клуби бош мураббийи Аббос Эргашев январ ойидаги йиғин, селекция ишлари ва февралдаги режалар борасида ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор жамоанинг янги мавсумга яхши тайёргарлик кўришимизда барча шароитларни яратиб бераётган «Гулистон» футбол клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Сир эмаски, янги жамоани шакллантириш ҳар доим осон бўлмаган. Бизда ҳам ҳозирда ҳаммасини бошидан бошлаганмиз, уни шакллантириш ва ривожлантириш йўлида меҳнат қиляпмиз. Барчасини жойига қўйиб олиш учун бироз вақт талаб этилади. Ўйлайманки, раҳбарият ва мураббийлар штаби биргаликда клубнинг ривожини йўлга қўйиб олишдаги меҳнатлари ўз натижасини беради.

Январ ойидаги йиғинда ҳам кўплаб футболчиларни кўриб чиқдик. Машғулотларимизда 40-45 нафар ўйинчилар иштирок этишди. Уларнинг ҳар бирини кунлик машғулот жараёни ва назорат баҳсларида кузатиб, ўзимизга керакли хулосаларни олдик. Тўғри, камчиликлар йўқ эмас. Лекин биз олдиндаги йиғинлар давомида уларни бартараф этиш, муаммоли ҳолатларни йўққа чиқариш устида кўпроқ меҳнат қилишга тайёрмиз. Очиғи, машғулотларга келган йигитларнинг кўпчилиги турли ҳолатда келганига қарамай, астойдил меҳнат қилди. Жисмоний юкламаларни сидқидилдан бажаришди. Ўйлайманки, машғулотлардаги оғир меҳнатимиз мавсум давомида ўз самарасини беради. Шу ўринда айтишим керакки, жамоанинг селекция ишлари давом этади. Чунки таркибни янада кучайтириш ва ҳар бир чизиқда сифатли ўйинчиларни жалб қилишни мақсад қилганмиз. Феврал ойида Суперлига, Про лига ва қўшни мамлакат жамоалари билан назорат учрашувларини ташкил этишни режалаштирганмиз. Бу орқали йигитларнинг ҳолатларини янада кўриб чиқамиз. Айниқса, таркибдаги ёшлар мана шундай беллашувлар орқали янада ўсиши ва тажриба олиши учун муҳим қадам ҳисобланади. Аввал ҳам айтганимдек, «Гулистон» ўз олдига жиддий мақсад ва вазифаларни қўйган. Кўпчилик бизга ишонч билдирмоқда. Албатта, вилоятнинг бош жамоасини муваффақиятини барча хоҳлайди. Биринчи лигада шунчаки эмас, ўз олдимизга қўйган мақсадларимизни амалга ошириш учун тайёрланмоқдамиз. Худо хоҳласа, бизга ишонч билдирган инсонларни қувонтирашга бел боғлаганмиз. Биз уларни албатта ишончини оқлаб, ғалабали натижаларимиз билан қувонтирмоқчимиз», — деди Эргашев клуб матбуот хизмати билан суҳбатда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг