locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Себальос «Марсел»га ўтишдан бош тортди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Себальос «Марсел»га ўтишдан бош тортди
Фото: Getty Images

Дани Себальос "Марсель"га ўтиш фикридан қайтди. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Аввалроқ, француз клуби "Реал" билан 29 ёшли ярим ҳимоячининг трансферини келишиб олгани маълум бўлганди.

"Марсель" футболчини 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирган. Мадридликларни бу таклиф қониқтирди, аммо футболчининг ўзи трансфердан бош тортди.

Тез орада "Реал" ва футболчини қониқтирадиган таклиф тушмаса, Дани ҳозирги жамоасида қолади. Унга "Бетис" ҳам таклиф юборган.

Себальос Ла Лиганинг ўтган мавсумида 23 та ўйинда майдонга тушган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг