Себальос «Бетис»га қайтиши мумкин
Фото: Getty Images
“Реал” ярим ҳимоячиси Дани Себальос фаолиятини “Бетис”да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда AS.
"Келажак ҳақида шу ҳафтадан кейин гаплашамиз. Ҳозирча ҳеч қандай учрашув бўлгани йўқ. "Бетис" менинг уйим ва ҳар доим шундай бўлиб қолади. Умид қиламанки, эшиклар мен учун доимо очиқ бўлади," – деди Себальос.
Эслатиб ўтамиз, Себальос 2011-2017 йилларда “Бетис” сафида тўп сурган. Бу клуб сафида 105 та ўйин ўтказиб, еттита гол уришга муваффақ бўлган.
28 ёшли футболчи “Реал” сафида ўтган мавсум "Реал" сафида 44 марта майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Баҳром Бобонов
Редактор