locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сўғдиёна ўртоқлик учрашувида ғалаба билан бошлади

Ўртоқлик мақомида кечган, аммо юқори суръат ва кескин вазиятларга бой баҳсда Сўғдиёна 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сўғдиёна ўртоқлик учрашувида ғалаба билан бошлади
photo: So'g'diyona fk

Бугун Сўғдиёна 2026 йилги мавсумга тайёргарлик доирасидаги илк ўртоқлик учрашувини ўтказди. Жамоамиз Сўғдиёна футбол академияси майдонида Гулистоннинг Гулистон ФК жамоасига қарши майдонга тушди.

Ўртоқлик мақомида кечган, аммо юқори суръат ва кескин вазиятларга бой баҳсда Сўғдиёна 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув давомида мураббийлар штаби ёш футболчилар ҳамда жамоага эндигина келиб қўшилган янги футболчиларни синовдан ўтказиб, уларнинг жамоавий ва индивидуал имкониятларини баҳолаш имконига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Иван Бошкович бошчилигидаги Сўғдиёна жамоаси 21-январ куни Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олади. Жамоа мавсумолди тайёргарликнинг иккинчи босқичини айнан Анталияда давом эттиради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг