Сўғдиёна Оллоберган Каримов билан шартнома имзолади
Янги мавсум олдидан юксак мақсадларни кўзлаган “Сўғдиёна” футбол клуби таркибни кучайтиришда давом этмоқда.
photo: So'g'diyona fk
Янги мавсум олдидан юксак мақсадларни кўзлаган “Сўғдиёна” футбол клуби таркибни кучайтиришда давом этмоқда.
Жамоамиз ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида тажрибали футболчи Оллоберган Каримов билан шартнома имзолади. Томонлар ўртасидаги келишув 2026-йил якунига қадар амал қилади.
Оллоберган Каримов профессионал фаолияти давомида Сўғдиёна ҳамда Бунёдкор жамоалари шарафини муносиб ҳимоя қилган. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларда фаолият олиб борган.
Футболчимизга “Сўғдиёна” сафида барқарор ўйин, ёрқин лаҳзалар ва катта ғалабалар тилаймиз.
Хуш келибсиз, Оллоберган!", – деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор