«Сўғдиёна» Исаков ва Сойибов билан шартномани узайтирди
Клуб таркибнинг ўзагини сақлаб қолмоқда.
Фото: Сўғдиёна ПФК
Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди.
Клуб матбуот хизматига кўра, жорий мавсум “Сўғдиёна” сафида ҳаракат қилган дарвозабон Шоҳруҳ Исаков, ҳамда ҳужумкор яримҳимоячи Нодир Сойибов билан ўртадаги меҳнат шартномаси муддати 2026 йил сўнги қадар узайтириган.
“Футболчиларга келаси мавсум жамоамиз сафида омад ва зафарлар тилаб қоламиз”, - дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист