locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сўғдийона Александр Болжевич билан шартнома имзолади

Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йил якунига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сўғдийона Александр Болжевич билан шартнома имзолади
photo: So'g'diyona fk

"Янги мавсум арафасида юксак мақсадлар сари қадам ташлаётган “Сўғдийона” жамоаси таркибни кучайтириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
Бугун клубимиз тажрибали футболчи Александр Болжевич билан шартнома имзолади. Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йил якунига қадар амал қилади.

Фаолияти давомида Александр Болжевич Standard Liège, Eupen, Hapoel Tel Aviv, PSV ҳамда Željezničar жамоалари сафида тўп суриб, ўзини меҳнаткаш, масъулиятли ва ишончли футболчи сифатида намоён этган.
Шунингдек, футболчи Черногория миллий терма жамоаси сафида 26 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол муаллифига айланган.

Александрга “Сўғдийона” сафида барқарор ўйинлар, ёрқин лаҳзалар ва катта зафарлар тилаймиз!
Хуш келибсиз, Александр Болжевич!", - деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг