Саж «Кристал Пэлас»ни бошқаради – Романо
47 ёшли мутахассис АПЛда ишлашга розилик берган.
ФОТО: Getty images
Франциянинг «Ланс» клуби бош мураббийи Пьер Саж Англияда янги иш топишга яқин.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 47 ёшли мутахассис тез орада «Кристал Пэлас»ни бошқаради.
«Бургутлар» Оливер Гласнер кетганидан сўнг фаол равишда янги мураббий изламоқда.
Манбага кўра, Саж Конференциялар Лигаси ғолиби билан меҳнат шартномасини имзолашга тайёр. Франциялик мураббий қўл остидаги «Ланс» ўтган мавсумда сезиларли ютуқларга эришди.
«Қонли-олтинранглилар» Лига 1 кумуш медалларини қўлга киритди, шунингдек, Франция Кубогини ҳам ютди. «Ланс»даги фаолиятига қадар Саж «Лион»ни бошқарган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист