Саж «Кристал Пэлас» бош мураббийига айланади
Томонлар келишувга яқин.
ФОТО: Getty images
Англиянинг “Кристал Пэлас” клуби бош мураббийлик лавозимига асосий номзодни аниқлаб олди.
Лондон клуби “Ланс”даги Пер Сажни тайинламоқчи, бу ҳақда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбага кўра, “Кристал Пэлас” Саж билан музокараларда сезиларли даражада олдинга силжган. Томонлар келишувга яқин.
Аввалроқ бошқа инсайдерлар Саж “Ланс”ни тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, ёзда жамоани тарк этадиган “Кристал Пэлас”нинг амалдаги мураббийи Оливер Гласнер “Милан”га тайинланишга яқин турибди.
“Кристал Пэлас” Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 15-ўринни эгаллади. Шунингдек, клуб УЕФА Конференциялар лигасида ғолиб чиқди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист