Саж: «Бизда кўплаб голли вазиятлар бўлди»
"Кристал Пэлас" турнир жадвалида сўнгги ўринда.
ФОТО: Getty images
«Кристал Пэлас» бош мураббийи Пьер Саж Англия Премьер-лигасида «Манчестер Сити»дан учралган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин жамоасининг ўйинини баҳолади.
«Менимча, 60–65 дақиқа давомида ўйинда қолдик. Аммо алмаштиришларимдан кейин жамоанинг ҳаракатларидаги энергия пасайди ва бу мени бироз жаҳлимни чиқарди. Бизда кўплаб голли вазиятлар бўлди, аммо бундай рақибга қарши имкониятлардан фойдаланмасангиз, ижобий натижага умид қилиш қийин.
Алмаштириш қилганда, чарчаган футболчилар ўрнига тетик ўйинчилар тушиб, жамоага янги куч бағишлашини кутасиз. Мен эса буни кўрмадим», — деди Саж Sky Sports'га.
Аввалроқ «Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска ҳам мазкур учрашув ҳақида фикр билдирган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист