Савио “Тоттенхэм”га ўтишга яқин
Томонлар 2032 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишувга эришган.
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” вингери Савио яқин вақт ичида фаолиятини “Тоттенхэм”да давом эттириши мумкин. Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, Лондон клуби бразилиялик футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.
Манбага кўра, Савио “Тоттенхэм” билан 2032 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишувга эришган. 22 ёшли футболчининг ўзи ҳам Лондон клубига ўтишни жуда истамоқда ва трансфер имко қадар тезроқ амалга ошишини хоҳламоқда.
Қайд этилишича, Савио билан музокараларда “Тоттенхэм” бош мураббийи Роберто Де Дзерби муҳим роль ўйнаган. Энди клублар трансфернинг қолган тафсилотлари бўйича келишувга эришиши керак.
Маълумот учун, Савио ўтган мавсумда “Манчестер Сити” сафида барча мусобақалар доирасида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz
Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!