locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Савиньо «Тоттенхэм»га ўтиши мумкин – Романо

Икки клуб ўртасидаги музокаралар июнь ойидан бери давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Савиньо «Тоттенхэм»га ўтиши мумкин – Романо
ФОТО: Getty images

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби «Манчестер Сити» қанот ҳужумчиси Савиньони ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, 22 ёшли бразилиялик футболчи «Манчестер Сити»ни тарк этишни истамоқда. У «Тоттенхэм»га ўтишга розилик билдирган ва бу ҳақда клуб раҳбариятини ҳам хабардор қилган. Икки клуб ўртасидаги музокаралар июнь ойидан бери давом этмоқда.

Қайд этилишича, ушбу трансфернинг асосий ташаббускори «Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби ҳисобланади. Италиялик мутахассис Савиньони жамоанинг ҳужум чизиғи учун идеал кучайтириш сифатида кўрмоқда.

Ўтган мавсумда Савиньо «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда 36 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг трансфер қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг