locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Савиньо «Тоттенхэм»га ўтишга рози

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Савиньо «Тоттенхэм»га ўтишга рози
Фото: Getty Images

“Тоттенхем” клуби “Манчестер Сити” ҳужумчиси Савиньони сотиб олиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, лондонликлар ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш мақсадида бир неча вариантларни кўриб чиқаётган бўлса-да, айнан Савиньо мураббийлар штаби режасида асосий номзод сифатида қайд этилган.

Икки клуб раҳбарияти ўртасида тўлов миқдори ва шартнома шартлари бўйича музокаралар аллақачон бошланган. Агар томонлар келишувга эришса, футболчи ҳам трансферга рози. Савиньо янги жамоада доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истаётгани айтилмоқда.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг