locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Саутгемптон» Перецни сотиб олди

Футболчининг "авлиёлар" билан тузган меҳнат шартномаси тўрт йилга мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Саутгемптон» Перецни сотиб олди
ФОТО: Getty images

"Саутгемптон" расмий сайтида "Бавария" ва Исроил терма жамоаси дарвозабони Даниел Перецнинг ҳуқуқларини сотиб олганини эълон қилди.

Ўтган мавсумнинг биринчи қисмида Перец ижара асосида "Гамбург" сафида тўп сурган, январ ойида эса шу тарзда "Саутгемптон" таркибига қўшилганди.

Футболчининг "авлиёлар" билан тузган меҳнат шартномаси тўрт йилга мўлжалланган.

Перец 2023-йилда Тел-Авивнинг "Маккаби" клубидан "Бавария"га ўтган. Ўтган клуб мавсумида дарвозабон 28 та ўйинда иштирок этиб, 25 та гол ўтказиб юборди ва 10 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Бунгача дарвозабон Мюнхен жамоаси таркибида 2024/2025-йилги мавсумда Германия чемпиони бўлганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг