locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Саутгемптон» Чемпионшип плей-офф финалидан четлатилди

Шунингдек, жамоадан 4 очко олиб ташланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Англия чемпионати
23.05.2026, Як.
Ҳалл Сити
1
Мидлсбро
0

«Саутгемптон» клуби Чемпионшип плей-офф финалидан четлатилди ва келгуси мавсумда ундан тўрт очко олиб ташланадиган бўлди. Бу ҳақда Англия футбол лигаси (EFL) матбуот хизмати маълум қилди.

«Мустақил интизом комиссияси бугун «Саутгемптон» клубини бошқа клублар машғулотларини рухсат этилмаган тарзда видеога олгани билан боғлиқ EFL қоидаларини кўплаб бузганини тан олганидан сўнг, Чемпионшип плей-офф босқичидан четлатди.

Бундан ташқари, клубдан тўрт очко олиб ташланди, бу очколар Чемпионшипнинг 2026/2027 йилги мавсуми турнир жадвалида ҳисобга олинади.

Бугунги қарор натижасида «Мидлсбро» 2026 йилги плей-офф босқичига қайтади ва финалда «Ҳалл Сити» билан тўқнаш келади. Финал ўйини ҳамон шанба, 23 май кунига режалаштирилган, ўйин бошланиш вақти кейинроқ тасдиқланади», — дейилади баёнотда.

Аввалроқ, «Саутгемптон»нинг унумдорлик бўйича таҳлилчиси плей-оффдаги биринчи ўйин олдидан «Мидлсбро» тактикаси ва машғулотларини суратга ҳамда видеога олаётганда қўлга тушгани маълум бўлган эди. Шундан сўнг икки ўйин натижасига кўра «Саутгемптон» «Мидлсбро»ни мағлуб этиб (0:0, 2:1), финалга йўл олганди. Жамоа шанба, 23 май куни АПЛ йўлланмаси учун «Ҳалл»га қарши майдонга тушиши керак эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг