Саутгейт «МЮ»ни бошқариши мумкин
Клубнинг хўжайинларидан бири Жим Рэтклифф аллақачон Саутгейт билан бевосита боғланган.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бош мураббий лавозимига Гарет Саутгейтни таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT хабар берди.
Манбага кўра, Англия терма жамоасининг собиқ мураббийи "МЮ"да Рубен Аморим ўрнига номзодлардан бири ҳисобланади.
Клубнинг хўжайинларидан бири Жим Рэтклифф аллақачон Саутгейт билан бевосита боғланган.
Қайд этилишича, "МЮ" Аморимни истеъфога чиқармоқчи эмас. Лекин шундай қарор қабул қилиниши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Куни кеча “қизил иблислар” АПЛнинг 6-турида “Брентфорд”га 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист