locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саутгейт мураббийлик фаолиятига қайтиш ниятида эмас

56 ёшли мутахассис футболдан узоқлашгани ва мураббийлик фаолиятига қайтишга ҳозирча эҳтиёж сезмаётганини маълум қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Гарет Саутгейт яқин келажакда Премьер-лига клубларидан бирини бошқариш нияти йўқлигини билдирди. 56 ёшли мутахассис футболдан узоқлашгани ва мураббийлик фаолиятига қайтишга ҳозирча эҳтиёж сезмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Саутгейт 2025 йилги Англия кубоги финалидан буён стадионда бирорта учрашув томоша қилмаган. Унинг айтишича, Англия терма жамоасидаги сўнгги йилларида ҳатто йирик ғалабалар ҳам унга аввалгидек завқ бермай қўйган.

Собиқ мураббий ҳозирда бошқа соҳалардаги фаолиятига кўпроқ вақт ажратмоқда. Хусусан, у подкаст лойиҳалари, ҳужжатли фильмлар ва ёшлар билан боғлиқ ташаббусларда иштирок этмоқда. Саутгейт футболдан ташқари ҳаётидан мамнун эканини таъкидлаган.

Маълумот учун, Саутгейт 2016–2024 йилларда Англия миллий терма жамоасини бошқарган. Унинг қўл остида инглизлар икки марта Европа чемпионати финалига чиққан. Мутахассис 2024 йилги Европа чемпионатидан кейин лавозимини тарк этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг