Саудиянинг икки клуби Фелиш учун даъвогар
Фото: Getty Images
“Челси” ҳужумчиси Жоау Фелиш Саудия Арабистони клубига ўтиши мумкин, деб хабар беради talkSPORT.
Манбага кўра, португалиялик футболчига про-лигага янги чиққан “Неом” клуби қизиқиш билдирмоқда. “Ан-Наср” ҳам футболчини ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.
“Ан-Наср”нинг асосий мақсади “Ливерпул” вингери Луис Диас ҳисобланади. Агар колумбиялик футболчи Риёд клубига келмаса, Фелишга эътибор қаратилади.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Милан”да ижара асосида ўтказди. “Россонерилар” таркибида барча турнирларда 21 ўйинда 3та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист