locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саудиянинг икки клуби Довбик учун курашмоқда

“Рома” раҳбарияти ҳам ҳужумчини қўйиб юборишга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Саудиянинг икки клуби Довбик учун курашмоқда
ФОТО: Getty images

“Рома” ҳужумчиси Артём Довбик фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Radio Radio хабар берди.

Манбага кўра. Украиналик форвад хизматига “Ан-Наср” ва “Ал-Иттиҳод” жамоалари томонидан қизиқиш бўлмоқда.

Бу клулар Довбикни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган. Битим суммаси 28 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Ўз навбатида “Рома” раҳбарияти ҳам ҳужумчини қўйиб юборишга тайёр.

У ўтган йил ёзидан бери римликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу вақт давомида барча мусобақаларда 47 ўйинда қатнашиб, 17 гол ва 4 ассист қайд этган. Transfermarkt портали Артёмни 30 миллион евро деб баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг