locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саудиянинг 3 клуби Головинга қизиқиш билдирмоқда

Головин 2018 йилдан бери «Монако»да тўп суради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Саудиянинг 3 клуби Головинга қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

Саудия Арабистонининг учта клуби Александр Головинга қизиқиш билдирмоқда.

«Ал-Иттиҳод», «Ал-Қодисия» ва «Ал-Дирия» «Монако» ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирди, деб хабар берди «РБ Спорт».

Трансфернинг амалга ошиши клублар таклиф қиладиган шартларга боғлиқ.

«Зенит» ҳам футболчига қизиқиш билдирган – бу борадаги мулоқотлар май ойида бўлган.

Маълумот учун, Головин 2018 йилдан бери «Монако»да тўп суради.

Ўтган мавсум Лига 1 да у 25 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг