locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саудияда Роналдунинг масхара қилувчи эълонлари тарқатилди

Аввалроқ португалиялик юлдуз «Ан Наср» билан шартномани бекор қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Саудия Арабистони кўчаларида «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг устидан кулинган ғалати эълонлар пайдо бўлди. Бу ҳақда The Touchline нашри маълумот тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, кўчаларга ёпиштирилган ушбу кинояли эълонларда португалиялик юлдузнинг сурати остига шундай сўзлар ёзилган:

«Суратда 40 ёшли эркак тасвирланган. У ҳозирда тасалли топмай йиғлашга мажбур, оиласи эса уни қидирмоқда».

Бундай ҳаҷвий «қидирув» эълонлари футболчининг сўнгги пайтлардаги кайфияти ёки клубдаги ҳолати билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Аввалроқ ОАВда Криштиану Роналду клуб билан амалдаги шартномасини бекор қилиш имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маълумот учун, 40 ёшли форвард 2023 йилдан буён «Ан Наср» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг амалдаги келишуви 2027 йилга қадар мўлжалланган.

Нуфузли Transfermarkt портали айни дамда афсонавий ҳужумчининг бозор қийматини 12 миллион еврога баҳолаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг