Саудия пролигаси. «Ал Ахли» «Ал Қодисия»ни мағлуб этди
Саудия Арабистони Про-лигасининг 9-туридан ўрин олган “Ал Ахли” – “Ал Қодисия” учрашуви якунланди. Ўйин Жиддадаги "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" стадионида бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашув бошида “Ал Ахли” ҳужумчиси Вендерсон Галено ҳисобни очди. 45-дақиқада мезбонлар ярим ҳимоячиси Зиёд Ал-Жоҳаний қизил карточка олди. Иккинчи бўлим ўрталарида “Ал Қодисия” ҳужумчиси Абдулла Ал-Салим ҳисобни тенглаштирди. 66-дақиқада ярим ҳимоячи Франк Кесси “Ал Ахли”га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Про-лигада 9 та ўйиндан сўнг “Ал Ахли” 19 очко жамғариб, тўртинчи ўринда бормоқда. “Ал Қодисия” 17 очко жамғариб, бешинчи ўринда бормоқда.
Саудия пролигаси. 9-тур.
Ал Ахли — Ал Қодисия 2:1
Голлар: Галено (6), Кесси (66) — Ас Салим (64).
Четлатиш: Ал Жоҳаний (45+4, Ал Ахли)