locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саудия Про-лигаси. Жоау Феликснинг хет-трики ва Роналдунинг голи «Ан Наср»га ғалаба келтирди

Криштиану фаолиятидаги 971-голини урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Саудия Арабистони Про-лигасининг 33-тури доирасида «Ал Шабаб» ҳамда «Ан Наср» жамоалари ўртасидаги баҳс якунга етди. Ар-Риёддаги учрашувда меҳмонлар 4:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳужумчиси Жоау Феликс ҳисобни очди. 10-дақиқага келиб Феликс дублни расмийлаштирди. 30-дақиқада майдон эгалари форварди Янник Карраско орадаги фарқни биттага қисқартиришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 75-дақиқасида Криштиану Роналду «Ан Наср»нинг учинчи голини урди. 80-дақиқада Али Ал-Булайҳи «Ал Шабаб»нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Учрашув якунида, 90+8-дақиқада Жоау Феликс пеналтини аниқ амалга ошириб, хет-трик қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу гол Криштиану Роналду учун фаолиятидаги 971-гол бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Ан Наср» 32 ўйиндан кейин 82 очко билан Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. Иккинчи ўриндаги, битта захира ўйинига эга бўлган «Ал Ҳилол» билан фарқ 5 очкони ташкил этмоқда. «Ал Шабаб» эса 32 очко билан 13-поғонадан жой олган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг