Саудия Про-лигаси. Роналдусиз «Ан Наср» ўз майдонида «Ал Иттиҳод»ни мағлуб этди
Саудия Арабистони Про-лигасининг 21-тури доирасида марказий баҳс якунга етди. Ар-Риёддаги «Ал-Аввал Парк» стадионида кечган учрашувда «Ан Наср» ҳамда «Ал Иттиҳод» жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Словениялик ҳакам Славко Виншич бошқарган баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабани нишонлашди.
Учрашувнинг 85-дақиқасида «Ан Наср» яримҳимоячиси Садио Мане пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Ўйинга қўшиб берилган 90+7-дақиқада эса Габриэл Анжело «Ал Иттиҳод» дарвозасини иккинчи бор ишғол қилиб, баҳсга якунги нуқтани қўйди.
Эътиборли жиҳати, «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб раҳбариятининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлгани сабабли ўйин қайдномасига киритилмади. Аввалроқ, агар клуб маошдан бўлган қарздорликни тўлаб берса, форвард майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Ан Наср» 20 та ўйиндан сўнг 49 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Ал Иттиҳод» эса 34 очко билан еттинчи поғонани эгаллаган.
Саудия Про-лигаси. 21-тур
«Ан Наср» — «Ал Иттиҳод» 2:0
Голлар: Мане (пен. 85), Анжело (90+7).