locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саудия Про-Лигаси Роналдунинг ўрнига «янги қирол» изламоқда

Ҳозирда икки нафар номзод маълум бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Саудия Арабистони Про-Лигаси келаётган ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду «Ан Наср»ни тарк этган тақдирда, унинг ўрнини босувчи «янги қирол»ни топишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда The i Paper нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Про-Лига раҳбарияти чемпионатнинг янги бош юлдузи сифатида «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ёки «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандешни танлаши мумкин.

Таъкидланишича, ушбу юлдузларнинг эҳтимолий трансфери ҳамда ёш иқтидорли футболчиларни жалб этиш Роналдунинг Саудия Арабистонидан кетишидан сўнг юзага келадиган бўшлиқни тўлдиришга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик форвард «Ан Наср»нинг сўнгги икки ўйинида майдонга тушмади. ОАВ хабарларига кўра, Роналду клуб эгалари трансфер сиёсати ва маошдан бўлган қарздорликлар туфайли раҳбариятдан норози бўлмоқда. Шу сабабли, футболчи ёзда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кўпайган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг