locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саудия Про-лигаси. «Ан Наср» сафарда «Ал Оҳдуд» устидан ғалаба қозонди

Роналду учрашувда фаолиятидаги 968-голини урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Саудия Про-лигаси. «Ан Наср» сафарда «Ал Оҳдуд» устидан ғалаба қозонди
ФОТО: Getty Images

Саудия Арабистони Про-лигасининг 28-тури доирасида «Ал Оҳдуд» ҳамда «Ан Наср» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Нажрондаги «Шаҳзода Ҳатлул» стадионида кечган баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиннинг 15-дақиқасида «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 47-дақиқасида Жоау Феликс меҳмонларнинг устунлигини мустаҳкамлади.

Эътиборли жиҳати, Криштиану Роналду ушбу ўйинда фаолиятидаги 968-голини расмийлаштирди.

Саудия Арабистони чемпионатининг 28-туридан сўнг «Ан Наср» 73 очко жамлаган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Ал Оҳдуд» эса 16 очко билан сўнгги поғонадан битта юқорида — 17-ўриндан жой олган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг